
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрда қабул қилган 451-сон Қарори асосида Хоразм вилоятидаги умумтаълим мактабларида "Муҳаммад ал - Хоразмий ворислари" тизимини жорий этиш йўлга қўйилмоқда. Бу тизим йўлга қўйилиши натижасида мактабларда замонавий IT - синфлар ташкил этилади ва шу синфларга ўқувчиларни саралаш асосида энг кучли IT билимга эга ва қизиқиши кучли бўлган болалар сараланиб олинади. Ўқучилар туман IT Марказларда ва мактабларда ташкил этилган синфларда йил давомида IT бўйича ўқитилади. Натижада ўқувчилар замонавий касбларни мактабдаёқ эгаллаб ўзлари мустақил фрилансерлик фаолиятини бошлашлари мумкин бўлади.