Хоразм вилояти Янгиариқ тумани мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида баҳорги таътилни мазмунли ўтказиш, ўқувчиларни IT cоҳасига қизиқтириш ва янада ривожлантириш мақсадида туман IT PARK биносида КИБЕРСПОРТ мусобоқаси ўтказилди. Мусобоқада мактаблардан жами 90 нафар ўқувчи қатнашди.
Мусобоқа натижаси қуйидагича бўлди:
1-ўрин - 21-сон мактаб жамоаси
2-ўрин - 4-сон мактаб жамоаси
3-ўрин - 29-сон мактаб жамоаси
Мусобоқа жуда қизиқарли ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Киберспорт бўйича мусобоқаларни ҳар бир таътилда ўтказиб бориш режа қилиб олинди

